Бельгия транспорт вазири Жаклин Галан Брюссель аэропортидаги хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ҳақида терактлардан анча олдин билганлиги билан боғлиқ танқиддан сўнг истеъфога топширди. Бу ҳақида Le Soir нашри маълум қилди.

ОАВнинг хабар беришича, амалдор хонимни Евроиттифоқ комиссияси маърузасини яширганликда айблашмоқда. Унга кўра, март ойидаги терактлардан анча илгари Брюссель аэропорти хавфсизлигига танқидий баҳо берилган.

Бундан олдинроқ, Бельгия ИИВ раҳбари Ян Ямбон уни Брюссель терактларидан кейин истеъфога чиқаришни таклиф қилганди.

22 март, сешанба куни Бельгия пойтахтининг аэропорти ва метросида қатор портлашлар содир этилди. Натижада, сўнгги маълумотларга кўра, 35 киши ҳалок бўлди, 230 киши жароҳат олди.