Чехия Республикаси ҳукумати мамлакат расмий номини бир сўзга қисқартириб, Чехия сўзининг ўзини сақлаб қолиш ниятида. Мамлакат фуқаролари эса, бу ҳолда уларни Чеченистон билан адаштириб юборишади, деган хавотирда экани ҳақида Mashable ёзган.

Ҳукумат расмийлариги кўра, мамлакат номининг қисқалиги, фойдаланишда қулайлик яратади. Аммо, бу Россиядаги Чеченистон республикаси номига жуда ҳам яқинлиги твиттер фойдаланувчиларининг кескин танқидига учради.

Айтиш жоизки, чехларнинг хавотирланишида ҳам асос бор. Чехияни Чеченистон билан адаштириб юбориш ҳолати тарихда юз берган. Хусусан, 2013 йили Бостон марафонида портлашни содир этган шахслар дастлаб чехияликлар экани ҳақида эълон қилинганди.

Ўшанда дипломатлар, Чехия республикаси, марказий Европада жойлашган давлат экани, Чеченистон Россия таркибидаги субъект эканини тушунтириш учун анча тер тўкишган.

Бироқ, фуқароларнинг норозилигига қарамай, Чехия парламенти муҳокамасидан кейин республика номини ўзгартириш бўйича мурожаатнома БМТга топширилади.