Бугун, 15 апрель куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалига қуръа ташлангач, Тошкент вақти билан соат 15:30да Европа Лигаси ярим финалига қуръа ташлаш маросими бошланди.

Қуръа натижаларига кўра, ярим финалда Испаниянинг «Вильярреал» жамоаси ва Англиянинг «Ливерпуль» жамоасига қарши ўйнайди. Иккинчи жуфтликда эса Испаниянинг яна бир жамоаси «Севилья» Украина вакили «Шахтёр»га қарши баҳс олиб боради.

Европа Лигасининг ярим финал ўйинлари 28 апрель ҳамда 5 май кунлари ўтказилади. Евролига финалига 18 май куни Швейцариянинг Базель шаҳридаги «Санкт-Якоб Парк» стадиони мезбонлик қилади.

«Вильярреал» - «Ливерпуль» жуфтлиги ғолиби расман финал мезбони сифатида майдонга тушади.