Футбол ўйини қоидаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда Халқаро футбол ассоциациялар кенгаши (IFAB) расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, биринчи навбатда икки ҳисса жазолаш қоидаси бекор қилинадиган бўлди. Жарима майдончаси ичидаги қўполлик учун ҳакам ҳам пенальти белгилаб ҳам қизил карточка кўрсатиши шарт бўлмайди. Бу чеклов пенальти ва сариқ карточка билан жазоланади.

Арбитр шунингдек футболчиларни ўйиндан олдин, мисол учун трибуна остида чиқиб келишдан аввал жанжал юзага келтирганларни четлатиши мумкин бўлади. Агар заявка эълон қилинган бўлса, бу футболчи ўрнига бошқаси жалб қилинади, жамоалар тўлиқ таркиб билан ўйинни давом эттиради.

Ҳакамга нисбатан жамоа аъзолари ва захира ўриндиғидагилар таҳдид қилишса, жарима зарбаси белгиланади.

Ўйин вазиятидан ташқари ҳолатларда рақибга бош билан берилган ҳар қандай зарба қизил карточка билан жазоланади.

Мазкур янги ўзгаришлар 2016/17 йилги мавсум бошидан амалга татбиқ этилади.