Габон ОПЕКга қайта аъзо бўлиш учун ариза топширди

Жаҳон 15 Апрель 2016 396

Габон нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотига (ОПЕК) қайтадан аъзо бўлиш учун ариза топширди. Ташкилотнинг амалдаги аъзолари мазкур аризани ўрганишмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Расмий ариза июнь ойида ОПЕКга аъзо мамлакатлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувда кўриб чиқилади.

Маълумот учун: Габон ташкилотга 1975 йилдан 1994 йилга қадар аъзо эди. Мамлакат ташкилотдан аъзолик бадалини тўлай олмагач, чиқиб кетган эди.

2014 йилга келиб Габонда нефть қазиб олиш бир кунга 200 минг баррелни ташкил этди.

Кўпроқ янгиликлар