Германияда 5 евро қийматидаги танга пайдо бўлди

Жаҳон 15 Апрель 2016 401

Германияда 5 евро қийматидаги тангалар пайдо бўлди. Танганинг мавзуси – “Ернинг мовий табиати”, деб хабар беради Deutsche Welle.

ГФРнинг Молия вазирлиги хабарларига кўра, 14 апрелдан бошлаб тангаларни Бундесбанк (мамлакатнинг Марказий банки) филиаллари ва бошқа кредит муассасаларидан олиш мумкин.

Вазирликда қайд этилишича, 5 евро қийматидаги янги танга фақатгина Германияда эмас, балки бутун Европа Иттифоқи ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида тан олинди.

Тангалар инновацион технологиялар ёрдамида зарб этилган.

“Танганинг ичида ёруғлик таратаётган мовийранг полимер узук бўлиб, у ички металл доирани ташқисидан ажратиб туради”, — деб ёзади Deutsche Welle.

Тахминларга кўра, келажакда бошқа тангалар ишлаб чиқаришда ҳам ушбу технологиядан фойдаланилади. Бу эса, ўз навбатида, қалбаки тангалар ишлаб чиқарувчиларга қарши курашишга ёрдам беради.

Германияда Марказий банк умумий ҳисобда 2,25 миллионга яқин шундай тангаларни зарб этишни режалаштирган. Улардан 250таси бўртиб чиқилган бўлиб, уларни ишлаб чиқаришда махсус “кўзгули ёғду” технологиясидан фойдаланилган ва барчаси коллекционерлар томонидан сотиб олинган.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 6871 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 17358 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13912 Жамият
БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди
00:52 981 Жаҳон
Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
00:20 1043 Жаҳон
Чичарито Англияга қайтди
00:13 1854 Спорт
Формула-1 пилотлари боши қўшимча восита билан ҳимояланади
23:54 / 20.07.2017 810 Спорт
"Қассобга гўшт қайғуси.." Одамларни ким ўйлайди?
23:46 / 20.07.2017 5159 Жамият
Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади
23:40 / 20.07.2017 2200 Ўзбекистон
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
23:33 / 20.07.2017 1315 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар