Швеция U21 терма жамоаси бош мураббийи Хокан Эрикссоннинг миллий терма жамоа етакчиси ҳамда Парижнинг "ПСЖ" жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимовични ўз жамоаси сафида Бразилияда бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпиадага олиб кетиш истагида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Германиядаги DPA агентлиги хабар тарқатган.

Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақалари учун қуръа ташлангач, Швеция Колумбия, Нигерия ва Япония термалари билан бир гуруҳдан жой олди. Турнирда қатнашадиган терма жамоалар 21 ёшдан катта бўлган 3 футболчини таркибга олиши мумкин бўлади.

"Мен умид қиламанки, Златан биз билан Олимпиадага боради. У ёзда асосий терма жамоа билан Европа чемпионатида иштирок этади. Мен уни таркибда кўришни истайман, агар у розилик билдирса", деган Эрикссон.

Франциядаги Европа чемпионати 10 июнь куни бошланиб, 11 июлда тугайди. Рио олимпиадасининг футбол бўйича йинлари 3 август куни бошланади ва Бразилиянинг 6та шаҳрида 20 августгача давом этади.

Рио-де- Жанейро олимпиадаси 5 августдан 21 августгача ўтказилади.