Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Бразилияда ўтказиладиган 2016 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этмайди.

Португалияликлар мусобақанинг гуруҳ босқичида Жазоир, Гондурас ва Аргентина вакиллари билан баҳс олиб боришади.

Хабарларда Роналду ушбу Олимпиадада иштирок этиши мумкинлиги хабар қилинганди. Аммо футболчига яқин манбалар бундай хабарларни инкор қилишмоқда.

31 ёшли футболчи ёзда Португалия терма жамоаси сафида Евро-2016 турнирида иштирок этади. Футболчи Испания чемпионатидан кейин 2та катта халқаро турнирда (Франциядаги Европа чемпионати 10 июнь куни бошланиб, 11 июлда тугайди, Рио олимпиадаси 4 август куни бошланади) иштирок этишга қийналиши айтилмоқда.

Маълумот учун, регламентга кўра олимпия терма жамоалари ўз сафига 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчини қўшиб олишлари мумкин.