Microsoft корпорацияси АҚШ федерал агентликлари мижозларнинг шахсий электрон почталарига кириши ҳақида ўз фойдаланувчиларини хабардор қилишга рухсат бериш талаби билан АҚШ ҳукуматини судга берди.

Вашингтон штати ғарбий округи федерал судига берилган даъво аризасида АҚШ ҳукумати Microsoft’га ўзининг минглаб мижозларини ҳукумат уларнинг электрон почталари ва бошқа ҳужжатларига кириш сўровидан хабардор қилишни тақиқлаганда АҚШ конституциясини бузаётгани айтилган.

Microsoft фикрича, ҳукуматнинг бу хатти-ҳаракатлари мамлакат конституциясининг 4-тузатмасига зид бўлиб, бу тузатма одамларнинг ҳукумат ҳам жисмоний, ҳам виртуал тинтувлар ўтказмоқчи эканлигидан хабардор бўлиш ҳуқуқини кафолатлайди.

АҚШ адлия департаменти бу шикоятга изоҳ бермади.