Россиялик машҳур аралаш яккакураш жангчиси Федор Емельяненко 17 июнда Санкт-Петербургда навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда 14 апрелда маълум бўлди. Спортчининг рақиби ким бўлиши ҳозирча маълум қилинмаган, бироқ тахмин қилинишича, Емельяненко яккакураш катта кечаси доирасида рингга кўтарилади.

Емельяненко спорт фаолиятини 3,5 йиллик танаффусдан кейин яна бошлади. 2015 йил 31 декабрда яккакурашчи Японияда ўтказилган жангда ҳинд жангчиси Жайдип Сингхни мағлуб этганди.