Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамда Ўзбекистон Талим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши хамкорлигида жорий йилнинг 13 апрель куни Булунғур туманидаги бир гуруҳ ёшлар билан “Тарих — улуғ мураббий” мавзусида Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Ёшлар саёҳат давомида Самарқанд шаҳридани тарихий музейларда, Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараларида ва Улуғбек обсерваториясида бўлиб, ўзбек халқининг бой тарихий мероси намуналари билан жонли тарзда танишдилар.