Ўзбекистон U16 терма жамоаси Польшага қарши иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди

Спорт 15 Апрель 2016 498

Бир ҳафта давомида Тошкентда йиғин олиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун, 15 апрель санасида Польша U16 терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси ушбу ўйинда кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндаги ягона гол учрашувнинг 75-дақиқасида киритилди. Бу вазиятда ҳимоячилардан бири тўпни дарвозабон Жасурбек Умрзоқовга узатди. Тўп учун курашга кирган Польша ўсмирлари ҳужумчиси Каспер Велниакни алдаб ўтмоқчи бўлган дарвозабон хатога йўл қўйди ва рақиб футболчиси қийинчиликсиз Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни йиғинга кирган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 апрель куни Польша U16 терма жамоасига қарши Тошкентдаги биринчи назорат учрашувини ўтказганди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2016 йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви

15.04. 2016, “Жар” стадиони, Тошкент.

Ўзбекистон U-16 Польша U-16 0:1

Гол: Каспер Велниак (75)

Ўзбекистон U16: Жасурбек Умрзоқов, Ихтиёр Холдоров, Абубакир Мўйдинов, Остон Ўрунов, Расул Йўлдошев, Асадбек Собиржонов, Шуҳрат Неъматов, Иброҳим Ғанихонов, Ислом Каримов, Абдуғани Камолов.

Захира: Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадали Номозов, Шоҳзамон Хайруллаев, Ғайрат Азизхўжаев, Абдунозир Абдураҳмонов, Дониёр Абдуманнонов, Оҳун Сайфуддинов, Абдуқодир Парпиев, Ҳумоюн Абдусатторов, Баҳром Соатов.

Польша U16: Павел Сокол, Каспер Табис, Симон Залевски, Каспер Ласкош, Матеуш Скрзипчак, Марсел Стефанек, Прземишлав Баргиел, Каспер Велниак, Хуберт Собол, Михал Скораш, Себастьян Валукиевич.

Захира: Бартош Мрозек, Марцин Грабовски, Матуеш Прасзеник, Жавиб Кивор, Блазей Старзиски, Тимотеуш Клюпш, Бартломей Кукулович.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9214 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 48273 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50523 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93244 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41148 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 358 Спорт
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 617 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 564 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 939 Жамият
Кўпроқ янгиликлар