ЎзМУда “Замонавий тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб муаммолари” мавзуига бағишланган республика илмий-амалий анжуман ўтказилди

Lifestyle 15 Апрель 2016 2694

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Замонавий тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб муаммолари” мавзуига бағишланган республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

ЎзМУ Ахборот хизматидан хабар беришларича, мазкур анжуманда республикамиз олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тилшунос олимлар, таржимашунослар, ёш тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Анжуманни кириш сўзи билан очган ЎзМУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Файзулла Агзамов мамлакатимизда чет тилларини ўрганишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ғоят муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди. Айни пайтда чет тилларни ўрганишни ташкил қилишнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш борасида қатор вазифалар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу йил ЎзМУ ташкил этилган “Тил маркази” ҳам таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш, талаба-ёшларнинг инглиз ва бошқа тилларни, хорижлик ёшлар ўзбек тилини мукаммал ўрганишларига хизмат қилади.

Илмий-амалий анжуманда ЎзМУ Хорижий филология факультети Инглиз филологияси кафедраси профессори Ўткир Юсупов, Самарқанд давлат университети профессори Шаҳриёр Сафаров, Урганч давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Ребекка Миртин, Жиззах давлат университети профессори Муҳаммаджон Холбеков, Камолиддин Беҳзод номидаги Рассомчилик ва дизайн институти доценти Лайло Рауповаларнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришга оид маърузалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Анжуманда талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар