Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 2015 йилда 36,7 млн рубль даромад қилган. Бу ҳақда даромадлар ҳақидаги декларацияда айтилган.

Декларацияда қайд этилишича, Песковнинг ҳисобида 3та квартира, автомобиль тўхташ жойи ҳамда Land Cruiser автомобили бор.

Унинг рафиқаси Татьяна Навканинг ўтган йилдаги даромади эса 89 млн рублни ташкил қилган. Декларацияда келтирилишича, унда 4та шахсий квартира, 2та ер участкаси, ҳовли-жой ҳамда машина тураргоҳи мавжуд. У 3та автомобилга эгалик қилади: Mercedes CL63 AMG, Mercedes МL63 AMG, Lexus RX350.

Бундан олдинроқ, Россия президенти Владимир Путин 2015 йилда 8,891 млн рубль, Россия бош вазири Дмитрия Медведев эса 8,8 млн рубль даромад қилгани маълум қилинганди.