Украина президенти Пётр Порошенко ва АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Украинага 1 млрд долларлик учинчи кредит траншини бериш бўйича келишувни имзолашди, деб хабар берди Порошенко матбуот котиби Святослав Цеголко ўз твиттерида.

Аввалроқ Байден Украинанинг янги бош вазири Владимир Гройсманни тезда ислоҳотлар билан шуғулланишни бошлашга чақирганди.