Тез тиббий ёрдам ҳақида мурожаат тушгандан кейин 20 дақиқадан кечикмаган ҳолда етиб келиш меъёрини ўрнатувчи Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб давлат соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт муассасаларини жойлаштириш бўйича талаблар ҳақидаги" буйруғи 15 апрелдан кучга киради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Олег Салагай маълум қилди.

"Тез тиббий ёрдам станциялари ҳамда тез тиббий ёрдам кўрсатувчи бошқа бошқармалар тез тиббий ёрдам бригадасининг мурожаат тушгандан кейин хизмат кўрсатилаётган ҳудуддаги энг чекка аҳоли пунктига 20 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб борадиган қилиб жойлаштирилиши керак", деб маълум қилди Салагай.

Шунингдек, буйруққа кўра, шошилинч шаклдаги тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари барча хизмат кўрсатилаётган аҳоли пунктларидан транспорт 120 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилиши керак. 20 мингдан кўпроқ аҳолига эга аҳоли пунктларида бирламчи тиббий-санитар ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари эса етиб бориш 60 дақиқадан ошмаган ҳолда жойлаштирилиши керак.