Сальвадордаги иқлим ўзгаришлари қурғоқчилик ва сув танқислгигига сабаб бўлди. Бу вазият 14 апрель куни Марказий Америкадаги республика ҳукуматини фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур қилган. Бу ҳақида матбуот анжуманида Сальвадор президенти Санчес Серен маълум қилди.

Сальвадор аҳолиси 6,4 миллион кишидан иборат.

"Мен Сув билан таъминлаш ва канализация миллий бошқармаси раҳбарига фавқулодда вазият эълон қилишга ижозат бердим. Бу унга уч ойга 3,5 миллион доллар олиш ва дарҳол янги қудуқларни бурғилаш, шунингдек бошқа чоралар кўриш имконини беради", - деди Серен.

Бундан ташқари, энг мураккаб вазият юзага келган пойтахт агломерациясида оловранг хавф деб номланган хавфлиликнинг энг юқори даражаси тартиби ўрнатилган.

Фуқаролик мудофааси раҳбари Хорхе Мелендеснинг сўзларига кўра, бундай қарор ҳукуматга барча керакли куч ва воситаларни давлат, минтақа ва шаҳар миқёсида аҳолини сув билан таъминлашга доир муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Сан-Сальвадор ҳудудидаги ишлар яқин орада бошланиши кутилмоқда.