Сартепада коллеж директорининг ўринбосари пора устида ушланди

Жамият 15 Апрель 2016 427

Сартепа туризм ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зарина Муродова меҳнат жамоасида ҳурмат-эътиборга эга эди. Педагогик жамоада фидоий ходим сифатида ўз ўрнини топган З.Муродова нафсини жиловлай олмай тўғри йўлдан адашди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Коллежда 2015-2016 ўқув йили учун умумтаълим мактаблари битирувчиларини ўқишга қабул қилиш ишларини самарали йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган маслаҳат марказига етарли тажрибага эга ходим сифатида З.Муродова коллеж директорининг махсус буйруғи билан масъул котиб этиб тайинланди.

Одатда иш тартиби бўйича давом этаётган қабул жараёнида фуқаро Замира Шамсиева қайниси А.Хуррамовни коллежнинг менежмент йўналишиша ҳужжат топшири учун масъул котибнинг ёнига олиб келади. Айни жараёндан моддий манфаат кўриш мақсадида ўзини ҳожатбарор қилиб кўрсатгач, Замирани хизмат хонасига бошлаб, коллеж директорига 200 АҚШ доллари бериш эвазига ишни осон ҳал қилиш мумкинлигини айтади.

Келишувга кўра, айтилган пулни З.Шамсиева ўз вақтида олиб кела олмайди. Бир муддат кечиккан Замирага Зарина Муродова вақт ўтганлигини пеш қилиб, энди иш 300 АҚШ доллари билан “пишишини” айтади. Коллеждаги қинғир ишлардан тоқати тоқ бўлган Замира Шамсиева ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этди.

З.Шамсиевага суд ҳукми билан қилмишига яраша жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар