Ёдингизда бўлса, бир аввал Шаҳзода ва Шоҳруххоннинг  “Шошма” номли дуэт таронаси эътиборингизга ҳавола этилганди. Хонандаларнинг бираликдаги ижод жараёнлари самараси яна бир янги — “Алло” номли дуэт қўшиқ яратилди. Қўшиқ сўзи Шаҳбоз ва Шоҳруххонга тегишли бўлиб, мусиқасини ҳам Шоҳруххоннинг  ўзи яратган. Жасур Бадалбоев аранжировкаси билан яратилган мазкур қўшиққа айни дамда Ёдгор Носиров томонидан клип суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Клип ғояси муаллифлари Жамшид Хожиниёзов ҳамда Шоҳруххон. Ғояси эса ҳозирча сир. Аниқроғи, бу ҳақда бир оз кейинроқ  видеолавҳалар орқали тўхталиб ўтамиз.