Техаслик маҳбуслар ижтимоий тармоқларсиз қолдирилди

Жаҳон 15 Апрель 2016 356

АҚШнинг Техас штати жазоларни ижро этиш бошқармаси маҳбусларни сақлаш қоидаларига тузматмаларни чоп этди. Янги киритилган қоидалардан бири маҳбусларнинг Facebook, Twitter ва Instagram ижтимоий тармоқларида саҳифаларини юритишларига тақиқлов бўлди. Бу ҳақда 15 апрелда The Independent нашри хабар берди.

Ҳукуматнинг бундай қарор қабул қилишига маҳбуслар аккаунтлар орқали ўз жиноятлари қурбонлари ёки гувоҳларини қўрқитишлари мумкинлигидан хавотирланиш бўлди. Тақиқлов, шунингдек, маҳбуслар ўринларига уларнинг яқинлари ёки дўстлари олиб борадиган саҳифаларга ҳам тегишлидир.

Техас штати жазоларни ижро этиш бошқармаси вакили Роберт Херстнинг айтишича, штатнинг ахлоқ-тузатиш муассасаларидаги маҳбуслар интернетга кира олмайдилар ва табиийки, аккаунтлар ҳам ярата олмайдилар. Шу билан бирга, агар саҳифа мавжуд бўлса, ҳукумат ижтимоий тармоқлар эгаларига уларни ўчиришни сўраб мурожаат қилмоқчи.

Twitter маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқ Техас расмийларидан аккаунтларни тўхтатиш ёки ўчириш ҳақида 123 та мурожаат олган. Facebook вакиллари изоҳ беришдан бош тортдилар, бироқ агар ахборотни жойлаштириш қоидалари бузилган бўлса ёки фойдаланувчига нисбатан ижтимоий тармоққа киришини тақиқлашга расмий юридик ҳужжат бўлса, унда фойдаланувчи профили ўчирилишини тасдиқладилар.

Янги қоидалар ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқидларга учради. Танқидчилар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга расмий тақиқлов адвокатларнинг ҳимоя остидагилари билан алоқа қилишини, айниқса агар маҳбус ўлим жазосига маҳкум қилинган бўлса ёки суд хатоси вазиятида, қийинлаштиради.

Кўпроқ янгиликлар