Япония ҳукумати мамалакат конституцияси ядровий қуролга эга бўлиш ва ундан фойдаланишни тақиқламайди деб ҳисоблайди. Бу ҳақида Вазирлар маҳкамасининг япон парламенти депутатларидан бирининг сўровига берган расмий ёзма жавобидан маълум бўлган.

"Агар ядровий қурол ҳимояланиш учун зарур бўлса, унга эгалик қилиш конституция томонидан ман қилинмайди. Бу худди шундай қурол-аслаҳаларга ҳам тегишлидир", - дейилади ҳужжатда.

Шу билан бирга, ҳукуматнинг жавобида Япониядаги уч ноядровий принцип, ядровий қуролнинг тарқалмаслиги ҳақидаги келишувга ишора қилинади.

"Шу омиллардан келиб чиқадиган бўлсак, бизнинг давлатимиз ядровий қуролга эга бўла олмайди", - дейилади ҳужжатда.

Япониянинг уч ноядровий принципи ядровий қуролни ишлаб чиқариш ёки ўз ҳудудига олиб киришни тақиқлайди. Бироқ у қонуний кучга эга эмас, ҳукумат декларацияси сифатида қабул қилинган ва ўз навбатида улар Вазирлар маҳкамаси томонидан бекор қилиниши ёки қайта кўриб чиқилиши мумкин. Токио ҳарбий мақсадлар учун фойдали атом объектларининг кенг тармоғига ва плутонийнинг катта захирасига эга.