Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат ўзнинг ғаройиб соат минтақасидан воз кечиб, янгисига ўтишини маълум қилди. Бу ҳақида The Washington Рost нашри хабар беради.

Президентнинг сўзларига кўра, бу электр энергиясини тежаш имконини беради. Вақтнинг қайси томонга ва қанчага силжишига аниқлик киритилмади. Ўзгариш 1 май санасидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада қурғоқчилик оқибатида электр энергияси ишлаб чиқариш камайган. Мамалакат ҳар тарафлама тежамкорликни қўллаб-қувватламоқда: кинотеатрлар эртароқ ёпилмоқда, Николас Мадуро аёлларни фендан камроқ фойдаланишга чақирди.

Ундан ташқари, у ерда қўшимча дам олиш куни киритилди. Май ойининг охиригача жума дам олиш куни ҳисобланади.

2007 йилда Венесуэла президенти Уго Чавес ғаройиб соат минтақасини йўлга қўйган. Ҳозир у GMT'дан камайиб бориш томонга 4:30 тага фарқ қилади. Бундай вақт ўлчови жаҳоннинг бошқа ҳеч бир мамлакатида кузатилмайди.