Юрген Клопп: «Бу ўйинни кўрган исталган мухлис «Окей, футбол – жуда зўр ўйин» деб юборади»

Спорт 15 Апрель 2016 457

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши икки ўйин натижасига кўра (1:1, 4:3) Европа Лигаси йўлланмаси қўлга киритилганидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Нима бўлганини тушунтириб бериш қийин. Бу «Энфилд»даги қойилмақом кеча бўлди. Тўғриси бу қандайдир даҳшатли ўйин эди.

Старриж ва Алленни майдонга ташлаётганда, уларга дедим: «Характер кўрсатишимиз керак». Агар ютқазиб, турнирни тарк этганимизда ҳам мен хафа бўлмасдим. Аммо биз шунчаки чиқиб кета олмасдик, мардонавор ўйин кўрсатишимиз керак эди ва биз ундан ҳам ортиқроқ ишни бажардик.

Бу Европа футболининг энг яхши намуналаридан бири бўлди. Ҳалигача шогирдларим кўрсатган ўйинга ишонишим қийин бўлмоқда. Йигитларни табриклайман.

Танаффус вақтида хурсанд эмасдик, аммо биз йўлни давом эттиришга қарор қилдик.

Бу ўйинни кўрган дортмундлик мухлислар ёки «Ливерпуль»га ишқибозлик қилмайдиган бошқа исталган мухлис айтиши мумкин: «Окей, футбол – жуда зўр ўйин».

Ҳозир ўнг қўлим оғрияпти, нима бўлганини билмайман, кимдир ургандир. Бу унутилмас кеча бўлди.

Биз ҳақиқий шайтонлар каби кураш олиб бордик – балки, бизнинг омадимиз келгандир, аммо биз ғалабага ҳақли эдик», – дейди Клопп BT Sport эфирида.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 / 25.07.2017 8729 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 23952 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 98178 Жамият
Франция экология вазири парламентдаги чиқиши вақтида ҳушини йўқотди
00:44 468 Жаҳон
Ливиядаги ихтилоф томонлари сайловлар ўтказишга келишиб олдилар
00:24 346 Жаҳон
Ҳиндистоннинг янги президенти расман ўз лавозимига киришди
00:19 1819 Жаҳон
Австралияда қотил 7 йил қўриқхонада яшириниб юрган
00:13 2832 Жамият
Сирдарёда вилоят ҳокими «гул ўғриси»га тувакда гул совға қилгани ҳақида
00:09 3543 Жамият
Илк сузувчи шамол электростанцияси яратилди (фото)
Трамп Украинани Америкадаги сайловларга аралашишда айблади, Киев жавоб қайтарди
23:20 / 25.07.2017 4931 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар