Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Европа лигасининг 1/4 финал доирасидаги «Боруссия»дан қозонилган ғалабадан (4:3, дастлабки учрашув – 1:1) кейин жамоани қандай қилиб руҳлантирганини таъкидлаб ўтди.

«Мен йигитларга, чемпионлар лигаси финалида «Ливерпуль» 0:3га ютқаза туриб ютиб кетган ўйинни эслатдим. Ўшанда мен бўлмаганман. Ўша пайтдаги жуда кўплаб футболчилар бугун телевидениеда эксперт сифатида ишлашмоқда. Биз ҳам шу ишни такрорлаб кўришимиз кераклигини тушунтирдим ва улар бу ишни амалга оширишди», – дея таъкидлади Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг 2004/05 мавсумида Истанбулдаги финалда «Ливерпуль» биринчи бўлимдан кейин «Милан»га ютқаза туриб (0:3), кейин ҳисобни тенглаштирган ва пенальтилар сериясида ғалабани илиб кетганди.