Англия чемпионати, 34-тур: "Астон Вилла" "МЮ"дан мағлубиятга учраб, АПЛни тарк этди ва қолган натижалар

Спорт 16 Апрель 2016 637

Англия Премьер-лигасининг 34-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида Маркус Рашфорднинг голи эвазига "Астон Вилла"ни мағлуб этди. Мусобақа жадвалининг сўнгги ўринини эгаллаётган Бирмингем клуби мавсум якунланишига 4 та ўйин қолганда АПЛда қолиш учун барча имкониятлардан маҳрум бўлди ва 1987 йилдан бери биринчи марта уни тарк этадиган бўлди.

АПЛда жон сақлашга курашаётган "Ньюкасл" ўз майдонида 3:0 ҳисобида "Суонси"ни мағлуб этди ва Рафаэль Бенитес мураббийлигида биринчи ғалабасига эришди. "Эвертон" ва "Саутгемптон" ўртасида ғолиб аниқланмади, жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд қилишди. "Уотфорд" меҳмонда "Вест Бромвич"ни 0:1 ҳисобида ютди. "Сандерленд" меҳмонда "Норвич Сити"ни 0:3 ҳисобида мағлуб этди ҳамда 6 та ўйиндан бери давом этиб келаётган ғалабасиз сериясига чек қўйди.

Англия Премьер-лигаси. 34-тур
Манчестер Юнайтед – Астон Вилла – 1:0
Гол: Рашфорд, 32 (1:0).

Ньюкасл Юнайтед – Суонси Сити – 3:0
Голлар: Ласcеллс, 40 (1:0); Сиссоко, 82 (2:0); Таунсенд, 89 (3:0).

Эвертон – Саутгемптон – 1:1
Голлар: Мори, 68 (1:0); Мане, 76 (1:1).

Вест Бромвич Альбион (Вест Бромвич) – Уотфорд (Уотфорд) – 0:1
Гол: Уотсон, 27 (0:1).
Урилмаган пенальтилар: Бераино, 67; Бераино, 87 (Вест Бромвич)

Норвич Сити – Сандерленд – 0:3
Голлар: Борини, 41 (0:1, пен); Дефо, 53 (0:2); Уотмор, 90+1 (0:3).

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар