АҚШда номаълум кимса ўт ўчириш ходимларини отиб ташлади

Жаҳон 16 Апрель 2016 449

АҚШнинг Мэриленд штатида чақирув асосида келган ўт ўчириш ходимларини номаълум кимса ўққа тутди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, яна бир ўт ўчириш ходими ярадор бўлган. Унинг аҳволи оғир даражада эканлиги айтилган. Бундан ташқари, яна бир киши енгил жароҳат олган.

Аниқ маълумотларга кўра, ўт ўчириш ходимлари маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг чақирувига асосан етиб келишган.

Айни дамда ўт очган кишининг шахси аниқланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар