АҚШ президенти Барак Обама давлат раҳбари лавозимини бажариб келаётганидан бери илк маротаба энг кам даромад кўрган, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Қайд этилишича, Обаманинг 2015 йилги даромади 436 минг доллардан бироз кўпроқни ташкил этган. Бунда, рафиқаси Мишель Обама билан биргаликда 81,5 минг доллар солиқ тўлаган. Оқ уй маъмурияти эълон қилган маълумотлар шунга далолат қилади.

Обаманинг асосий даромади, 2006 йили чоп этилган президент қаламига мансуб китоб савдосидан тушган.

Ҳужжатда ёзилишича, ўз навбатида Барак Обама даромадининг 15 фоизи, яъни 64 минг долларга яқинини хайрия ишларига сарф этган.