“Барселона” футбол клуби директори Жоржи Монес клуб ҳимоячиси Дани Алвесни аёллар паригида клуб мухлисларига мурожаат қилган видеоси учун унга нисбатан интизомий чоралар қўллаш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Бразилиялик футболчи Instagram’даги саҳифасидаги кичик роликда аёллар паригида мухлисларни клубнинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан фожиа ясамасликка чақирган.

"Алвес жаримага тортилади. Ҳозир ҳазиллашадиган вақт эмас. Бундан ташқари, Данининг бу қилиғидан клубнинг баъзи ўйинчилари норози. Уларнинг фикрича, футболчи клуб обрўсига путур етказмоқда. Жазолашга келсак, биз бу имкониятни кўриб чиқамиз", деб Монеснинг айтган сўзларини Marca нашри келтириб ўтди.