БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн, Кливленд Университети қилган маърузаси чоғида, АҚШ президентлиги кампаниясидаги номзодларни танқид қилган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«Фанатизм кишини кучли етакчи эканини англатмайди», — деб баёнот берган олий комиссар.

Ҳусайннинг сўзларига кўра, «айрим номзодлар, инсонларни уларнинг диний қарашлари сабабли кенг қамровли кузатиш остига олиш лозим деб ҳисобламоқда. Мусулмонларни ажратиб, уларнинг манфаатларини камситувчи тизимларни қўллаб-қувватламоқда».

БМТ олий комиссарининг билдиришича, муаммонинг шу тартибда қўйилишидан эса, сиёсатчилар эмас, аксинча оддий инсонлар жабр кўрадилар.

АҚШ президентлиги учун демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон, муҳожирлар ишлари бўйича вазирлик ташкил этиш ниятини билдирган эди.

Республикачилардан номзода миллиардер Дональд Трамп эса, агарда президент этиб сайланадиган бўлса, мамлакатдаги мусулмонлар жамоасини жиддий назорат остига олишини айтганди.