БРИКС янги тараққиёт банки, 811 млн доллар миқдорида кредит ажратиш бўйича илк қарорини қабул қилди. Молия муассасаси эълон қилган матбуот баённомасида хабар қилинишича, маблағлар қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Унга кўра, "Бразилияга энергиянинг қайта тикланувчи манбалари негизида 600 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 300 млн доллар тақдим этилади". Хитойга шунга ўхшаш лойиҳа ижроси учун 81 млн доллар, Ҳиндистонга 250 млн доллар кредит берилади. ЖАР электрэнергия ишлаб чиқиш ва мижозларга етказиш тармоғини барпо этиш лойиҳаси учун 180 млн доллар олади.

БРИКС янги тараққиёт банки директорлар кенгаши раҳбари Антон Силуановнинг билдиришича, Россия Карелияда кичик энергетикани ривожлантиришга оид лойиҳани Банк муҳокамасига тақдим этган. "Бу Карелия шаҳарлари, қўрғонлар ва саноатини электр билан таъминловчи гидрогенерациядир", -деб аниқлик киритган Силуанов.

Янги тараққиёт банкини ташкил этиш тўғрисидаги битим, БРИКСнинг 2014 йили Бразилиядаги саммити чоғида имзоланган эди. Ушбу молия муассасаси, БРИКС ва ривожланаётган давлатларда инфраструктура лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида ташкил этилган. Унинг капитал жамғармаси 100 млрд долларни ташкил этади. Банк бош қароргоҳи Шанхайда жойлашган.