Эрон ТИВ: АҚШ ядро битими бўйича мажбуриятларини амалда бажариши керак

Жаҳон 16 Апрель 2016 469

АҚШ, Эрон ядро дастури бўйича эришилган келишувлар доирасида зиммасига олган мажбуриятларига амал қилиши лозим. Бу ҳақда, 16 апрель куни Эрон ташқи сиёсат маҳкамаси Муҳаммад Жавод Зариф, ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича бош вакили Федерика Могерини билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида баёнот берди.

"Ядро келишувининг бошқа иштирокчилари, хусусан, АҚШ томони ўз мажбуриятларига амалий ёндошишлари керак", - деб таъкидлаган Эрон ташқи ишлар вазири, "АҚШ Эроннинг глобал банк тизимидаги долларли активларини тўсиб қўймаслиги лозим"лигини қўшимча қилган.

Могерини, ўз навбатида, Эрон ислом республикаси, барча жиҳатларни қамраб олувчи ҳаракатлар бўйича қўшма дастурга риоя этаётганини эътироф этган.

Эрон ядро дастури бўйича келишувнинг ҳаётга татбиқ этилаётгани ва санкцияларнинг бекор қилинганига қарамай, Теҳрон Америка банкларида музлатилган маблағларидан фойдалана олмаяпти. Шу билан бирга, бошқа хорижий давлатлардаги ҳисоб рақамларидан маблағларини олишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Айни чоғда, АҚШ томонидан Эрон ракета дастурига нисбатан жорий этилган биртомонлама санкциялари, кўплаб давлатлар компанияларини Эрон билан алоқаларни қайта бошлашига тўсқинлик қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар