Европа Иттифоқи Эронга Жаҳон савдо ташкилоти аъзоси бўлишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерики Могерини ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг қўшма баёнотида айтилди.

"Европа Иттифоқи Эронни Жаҳон савдо ташкилоти аъзоси бўлишда қўллаб-қувватлайди ва кўмак беради", дейилмоқда хабарда. 

Баёнотда, шунингдек, икки томон савдо ва инвестиция масалалари бўйича ўзларининг икки томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлашга интилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Эрон ва Европа Иттифоқи ўзаро савдо ва инвестиция алоқаларини яхшилаш учун яқин ойларда делегациялар ташрифи билан алмашади.

Аввалроқ Могерини Зариф билан Теҳрондаги учрашув натижаларига кўра Европа Эрон билан савдо-иқтисодий ва банк ҳамкорлигидан манфаатдор эканлигини айтиб ўтганди.