Ҳиндистон шимолида автобус дарага тушиб кетиб, 4 нафар киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди

Жаҳон 16 Апрель 2016 402

Ҳиндистон шимолидаги Уттаркханд штатида автобус чуқур дарага ағанаб кетган ва бунинг натижасида камида 4 киши ҳаётдан кўз юмган, 25дан ортиқ киши оғир жароҳат олган. Бу ҳақида ТАСС нашри хабар берди.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг маълумотларига кўра,16 апрель маҳаллий вақт билан тахминан соат 13:30да автобус номаълум сабабларга кўра катта йўлдан чиқиб кетган ва Нью-Делидан 311 км масофадаги Паури ҳудудида 100 метрдан ортиқ чуқур дарага ағанаб кетган.

3 киши ўша жойнинг ўзидаёқ ҳалок бўлган, яна бир йўловчи шифохонага олиб кетилаётган пайтда ҳаётдан кўз юмган. 25 киши кўплаб жароҳатлар билан энг яқин шифохонага етказилган, қолганларга жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 40дан ортиқ йўловчи бўлган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар