Фитнес билан шуғулланувчи канадалик рассом Стивен Ланд ўзининг велосайр йўналишларини GPS ёрдамида кузатишни бошлади. Бу жараёнда у мазкур қизил чизиқлар орқали ўзгача креатив ғояни чизиш мумкинлигини пайқаб қолди. 2015 йилнинг 1 январида шаҳарлараро кеза туриб, у ўзининг биринчи суратини яратди. Харитада унинг йўналиши ҳудди “Ҳайрли 2015 йил” табриги каби тасвирланган эди. Шундан сўнг жараён янада тезлашди ва GPS-санъат намуналари мураккаброқ ва пухта ўйланган ҳолда чизила бошланди. Ҳозирги кунга келиб Ланд 70га яқин расм яратган.

Аввалига Ланд харитадаги йўналишларни қалам орқали белгилаб, ўз суратлари кўринишини олдиндан режалаштириб олади. Бу шунчаки осон иш эмас, сабаби узлуксиз чизиқларни бирлаштирувчи йўлларни топиш керак бўлади.