Миллий матбуот марказида мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Анжуманда Ўзбекистон cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Л.Тўйчиев, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Д.Аҳмедовалар қатнашди.

Болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш, аҳоли орасида микронутриент етишмовчилигининг олдини олиш, ҳомиладор аёлларни поливитаминлар билан таъминлаш, унни бойитиш, тузни йодлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Тиббий маданият, соғлом турмуш тарзи ва рационал овқатланиш тартиблари кенг тарғиб этилмоқда.

Ушбу ҳужжатлар асосида тиббиёт муассасалари, хусусан, перинатал ва скрининг марказларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича жаҳон тиббиёти ютуқлари амалиётга татбиқ этилмоқда. Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларини кўпайтириш, аёллар ва болалар шифокорларининг малакасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.