Европа Иттифоқи ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерика Могерини бир кунлик ташриф билан Теҳронга келди, деб хабар қилмоқда IRNA агентлиги.

У, сафари чоғида Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан музокаралар ўтказади.

Теҳрон музокараларида Европа Иттифоқи билан Эрон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида банк, инвестициялар ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликка эътибор қаратилади.

Могеринининг Теҳронга сафарида, энергетика масалалари, илмий тадқиқотлар, атроф-муҳит, таълим ва бошқа юқори лавозимли ЕИ комиссарлари ҳамроҳлик қилишмоқда.

Айтиш жоизки, Эрон ядро дастури бўйича келишув ҳаётга татбиқ этила бошлагач, ЕИ ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари ушбу мамлакатга илк маротаба сафар қилмоқда.