Россия чемпионатида иштирок этувчи "Краснодар" клубининг яримҳимоячиси, ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов жамоанинг мавсумда олдига қўйган мақсадлари билан бўлишди.

Мухбир: Кейинги ҳафта ўртасида "Краснодар" Россия кубоги яримфиналида "ЦСКА" билан учрашади. Бу учрашув аллақачон хаёлингиздан ўрин олган бўлса керак?

Аҳмедов: Ҳа учрашувга жиддий тайёрланмоқдамиз. Кубокни ютишни жуда истаяпмиз.

Мухбир: Чемпионат финишига олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз?

Аҳмедов: Чемпионат якунланишига яна 7 та ўйин бор, 5- ва 1-ўрин орасидаги фарқ эса бор-йўғи 6 очко.

Мухбир: Демак, чемпионликка курашасиз?

Аҳмедов: Ҳар нарса бўлиши мумкин. Агар ўз футболимизни намойиш қилсак, натижа албатта келади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Краснодар" 23-турдан кейин 40 очко билан мусобақа жадвалининг 5-ўринини эгалламоқда. 1-ўринда эса 46 очко билан "ЦСКА" бормоқда.