Ўзбекистон-Хитой газ қувурининг 4 тармоғи лойиҳаси йил охиригача якунланади

Ўзбекистон 16 Апрель 2016 803

"Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси 2016 йил охиригича, республика ҳудудидан Хитойга қуриладиган 4чи газ қувури лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади.

"Ўзбекистон — Хитой" газ қувури узунлиги 200 километр бўлиб, унинг таннархи 800 млн долларга баҳоланмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik агентлиги компаниядаги манбасига таянган ҳолда.

Режага кўра, унинг қурилиши учун талаб этиладиган маблағнинг аксар қисмини Хитой томони ажратиши керак. Қувур фойдаланишга топширилгач, 20 миллиард куб метр газни мижозга етказиш имкони пайдо бўлади.

Манбанинг сўзларига кўра, лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш углеводородларнинг бозор нархига бевосита боғлиқдир. Ҳозирги вазиятда, Хитой учун, табиий газни қувур орқали харид қилганидан кўра, суюлтирилган газни сотиб олгани фойдалироқдир.

Ўзбекистон 2007 йили Туркманистон — Ўзбекистон — Қозоғистон — Хитой халқаро газ транспорт магистралига қўшилган эди. Ушбу газ қувури дунёнинг энг узун газ магистрали (7 минг кмдан узун) ҳисобаланади.

"Ўзбекнефтегаз" ва Хитойнинг CNPC компанияси ўртасида Asia Trans Gas қўшма корхонаси ташкил этилиб, у газ қувурининг ўзбек ҳудудидан ўтувчи 530 кмлик қисмини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш билан шуғулланади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 2014 йилда Хитойга ташрифи чоғида, "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурининг тўртинчи тармоғини қуриш бўйича меморандум имзоланган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар