Ўзбекистонда 2016 йил бошидан кичик бизнес субъектларига 3,6 триллион сўм банк кредитлари берилди

Иқтисодиёт 16 Апрель 2016 1064

2016 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 7,5 фоизга ўсди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 6,7 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми 12,8 фоизга кўпайди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ўтган мажлисда маълум қилинди.

Хизматларнинг замонавий турларини, энг аввало, ахборот-коммуникация технологияларига асосланган турларини жадал ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар хизматлар ҳажмларининг 12,1 фоизга ўсишини ва уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2015 йилнинг биринчи чорагидаги 59,3 фоиздан 59,5 фоизгача кўпайишини таъминлади.

Кичик бизнесни рағбатлантириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш шарт-шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттириш жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнеснинг 8,4 мингта ёки 2015 йилнинг шу давридагига қараганда 5,5 фоиз кўп янги субъекти ташкил этилишига кўмаклашди. Йил бошидан бошлаб кичик бизнес субъектларига 3,6 триллион сўм банк кредитлари берилди, ўсиш 2015 йилнинг 1-чорагидагига қараганда 1,3 бараварни ташкил этди.

2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастури доирасида 167,4 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди, улардан 57,7 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди.

Кўпроқ янгиликлар