Порошенко март ойида Испанияда тансоқчиларсиз бир ўзи дам олгани маълум бўлди

Жаҳон 16 Апрель 2016 1291

Украина президенти Пётр Порошенко 8 мартда Испанияда ҳордиқ чиқараётганда пайқалгани маълум бўлди. У бир ўзи, тансоқчиларисиз бўлган, деб хабар бермоқда "Украинская правда" нашри.

Таъкидланишича, Порошенкони испан шаҳарларидан биридаги дорихонада кўришган. Нашрга Порошенконинг суратларини берган гувоҳларнинг айтишича, у дорихонада витаминлар ва дори-дармон сотиб олган ва у билан русчада гаплашмоқчи бўлишганда, оқ рангдаги Porshe машинасига ўтиириб, кетиб қолган. Порошенко қўриқчиларсиз бўлган.

Нашрнинг таъкидлашича, Порошенконинг Испаниянинг Марбелья шаҳрида вилласи бор. У бу виллани президент бўлгунча сотиб олган. Бироқ маълум қилинишича, Порошенконинг 2015 йил учун топширган солиқ декларациясида хорижда кўчмас мулки борлиги кўрсатилмаган.

Порошенко маъмуриятида президент март ойи бошида Испанияга хусусий ташриф билан келганини, бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан бу ҳақда хабар берилмагани айтилди. Шунингдек, маъмуриятда таъкидланишича, Порошенкога жисмоний шахс сифатида тегишли бўлган барча мол-мулк декларацияда кўрсатилган ва даромад манбалари Украинада солиққа тортилган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66706 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36853 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 275 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 210 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2161 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 586 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 363 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1246 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1924 Жамият
Кўпроқ янгиликлар