Украина президенти Пётр Порошенко сайтида Украина Россия рублини айирбошлашни тақиқлашга чорловчи арзнома чоп этилди.

"Чакана айирбошлашда рубль ўрнига дунёдаги асосий ва энг ишончли валюталардан бири сифатида британ фунт стерлинги курсини кўрсатишни таклиф қиламан", деб айтмоқда арзнома муаллифи.

Тақиқловни бузганлик учун маъмурий жарималар ундириш тизимини ўрнатиш таклиф қилинган.

Аввалроқ Украинанинг Черновци шаҳрида "Россия" сўзи бўлган барча вивескалар тақиқлангани маълум қилинганди.