Стритрейсерларнинг Москвадаги Ходинский майдонига тушиши полиция билан тўқнашувига олиб келди.

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган лавҳалардан, полиция билан тортишувларда ўнлаб кишилар қатнашганини кўриш мумкин.

Ҳуқуқ-тартибот идораларида маълум қилишларича, машъала кўтариб олган стритрейсерларнинг бири гуруҳи ўзларини бетартиб тутишган.

Маълум қилинишича, воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари, тартибсизликлар ижрочиларига сув пуркаган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ушбу воқеада 300-400га яқин машина ва юздан ортиқ киши қатнашган.