Уругвайнинг Долорес шаҳрида юз берган торнадо оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 200 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Мамлакатда шу сабабли фавқулодда вазият эълон қилинди.

Таъкидланишича, шаҳар узра ўтган торнадо оқибатида турар жой ва маъмурий бинолар, меҳмонхона ва техникум биноси вайрон бўлган. Шаҳарга армия бўлинмалари ва қутқарувчилар ёрдамга келган. Тиббиёт муассасалари узукун тартибда ишламоқда.

Етказилган зарар кўлами ҳозирча номаълум.