Наврўз байрамида ёру биродарларга қувонч улашиш анъанасига содиқ қолган UzDigital-TV байрам кунлари янги абонентларига улангандан кейинги икки ойлик абонент тўлови учун 86,56 фоизлик чегирма тақдим этди.

Янги абонентлар атиги 2016 сўм эвазига 47 канални томоша қилиш имконига эга бўлди. Акциядан ўзига билдирилган ишончни тўла оқлади: UzDigital-TV абонентлари оиласи янада катталашди.

Ҳаётни ўзгартирувчи телевидение
UzDigital-TV хизматларининг янги фойдаланувчилари рақамли телевидениега уланиш қарори ва дастлабки кунлардаги томоша таассуротлари ўртоқлашди.


Зарина Мамедова, 47 ёш, бухгалтер
Яқинда янги телевизор сотиб олдик ва рақамли телевидение операторини танлаш устида бош қотираётган эдик. Бозорни ўрганиб, компаниялар ҳақида улар кўрсатаётган хизмат сифати ҳақидаги изоҳлар, кафолат ва нарх ҳақидаги маълумотларни таққослаб, UzDigital-TV’ни танладик. Наврўзга бағишланган акция ҳақида тармоққа уланиш учун офисга борганимизда билдик ва, албатта, бу биз учун ёқимли бонус бўлди.

Бир ҳафтадан бери UzDigital-TV’ни томоша қиляпмиз. Тасвир сифати, шунингдек, теледастурларни исталган об-ҳаво шароити томоша қилиш имконияти мавжудлиги бизга жуда маъқул келди. Бунгача йўлдош антеннасидан фойдаланардик ва ёмғир ёки қор ёққан вақтда, у кўрсатишдан тўхтарди. Кучли шамолдан кейин ҳам сигнал йўқолиб қолар, шу сабабли тез-тез устани чақиришга мажбур бўлардик.

Энди эса барча дўстларим ва танишларимга UzDigital-TV’ни тавсия қиляпман.

Дилшод Ваҳобов, 34 ёш, ўқитувчи
Акамнинг оиласида ўтган ёздан бери UzDigital-TV’да фойдаланишади. Уланиши билан, бу телевидение бозорида сифат жиҳатдан мутлақо янги хизмат экани маълум бўлган эди. Шу сабабли, Наврўзга бағишланган акция ҳақида билишим ҳамоноқ, мен ҳам уйимга рақамли телевидени улаттирдим. Бунгача кўплаб каналларни “қори” билан кўрсатадиган оддий телевидениени томоша қилардик.

UzDigital-TV бир неча жиҳатлари билан менга ёқади:
Биринчидан, каналларни созлаш шарт эмас — барча каналлар приставкада бор, уни телевизорга уласа кифоя. Каналдан каналга олишингиз билан, пастда бир неча сония давомида махсус меню пайдо бўлади ва каналда нима намойиш этилаётгани ва у қачон якунига етиши ҳақида ахборот беради.

Иккинчидан, тасвир жуда тиниқ, об-ҳаво ноқулайликлари таъсирида ўзгармайди.
Учинчидан, керакли дастурларни ёзиб олиш мумкин — хоҳланг олдиндан режалаштириб, хоҳланг жонли эфир вақтида.

Тўртинчидан, яхшилаб ўйлаб, сўнг тузилган қулай меню — унда каналлар турли категориялар (кино, спорт, болалар ва ҳоказо) бўйича сараланган.

Мен UzDigital-TV’нинг ҳали барча имкониятларини тўлиқ ўрганиб бўлганим йўқ, бироқ фойдаланган жиҳатларим бўйича провайдер хизматларидан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Юлдуз Содиқова, 26 ёш, уй бекаси
Ҳозир ўзимни UzDigital-TV’сиз тасаввур қила олмайман. Рақамли телевидение ҳақида кўпдан бери ўйлардик, лекин ҳеч қўл тегмаётган эди. UzDigital-TV’га тасодифан уландик: интернетда акция ҳақида ўқиб қолиб, ишлатиб кўришга қарор қилдик ва бундан ҳеч ҳам афсусда эмасмиз.

Чақалоғим бор, шу сабабли телевизорни камдан-кам, теледастурларни танлаб-танлаб кўраман. UzDigital-TV’даги тўхтатиб қўйиш ва ёзиб олиш функцияси менга ўхшаш оналарга ёрдам беради. Бола: “Болажоним, озгина кутиб тур, телевизор кўриб олай, кейин сенга қарайман”, — деган гапга тушунмайди. Албатта, шундай қилиб кўриш мумкин, бироқ у ҳеч қанча вақт ўтмай бошлиқ ким эканини кўрсатиб қўяди. Энди кўрсатувга вақтим кетганига ачинмайман, охиригача кўролмаганимдан аччиқланмайман.

Авваллари турмуш ўртоғим билан канал талашардик. UzDigital-TV рақамли телевидениесини улаганимиздан сўнг, бу муаммолар ортда қолди: оқшомда эрим ўзи хоҳлаган ҳамма нарсани кўради, мен эса кўрсатувларни ёзиб олиб, эрим ишда бўлган вақтда томоша қиламан. Март ойи охирида ёш болам билан бирга шифохонада ётдим ва сериалнинг сўнгги қисмлари ҳам шу вақтга тўғри келди. Эрим қолган қисмларни мен учун ёзиб олди. Шифохонадан чиққанимдан сўнг, сериал охирида нима бўлганидан бохабар бўлдим.

Хизмат сифати ва жуда қулайлигига ишонч ҳосил қилганимдан сўнг, онам учну ҳам UzDigital-TV улаттирмоқчиман. У ишда бўлган вақтда қўйилган сериалларни энди у ёзиб олиб кўриши мумкин бўлади.

Компания ҳақида
UzDigital-TV уй ва офис учун рақамли телевидение хизматининг тўлиқ мажмуасини тақдим этади. Компания 2009 йилдан бери янги авлод телевидениесидан фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда.

Бугунги кунда UzDigital-TV Ўзбекистондаги рақамли телевидение провайдерлари орасида етакчи ҳисобланади. Мазкур муваффақият компания абонентлари шарофати билан қўлга киритилган.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизмат лицензияланган