Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган, бир қатор зилзилалардан талофат кўрган Кумамото префектурасида кучли ер кўчиши оқибатида "Асо" кўприги вайрон бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий аҳолига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

Куро дарёсининг икки соҳилини боғлаган "Асо" кўприги 1971 йилда қурилган бўлиб, узунлиги 200 метрни ташкил қилган. Кўприк қулаши оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Кўприк ҳудуддаги бош автомобиль магистралларидан бири ёнида жойлашгани сабабли унда кундуз куни қатнов зич бўлган.

Японияда 15 апрелда содир бўлган, 7,3 магнитудали 2-зилзила оқибатида Кумамотода 195 минг оила электр энергиясиз, 105 минг оила эса газ таъминотисиз қолиб кетган.

Охирги маълумотларга кўра, Кумамотода 14 ва 15 апрелда юз берган зилзилалар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, мингдан кўпроқ киши жабрланди, деб хабар бермоқда NHK телеканали. Кўплаб бинолар вайрон бўлган.