Япониядаги зилзила қурбонлари сони 31 кишига етди

Жаҳон 16 Апрель 2016 541

Сўнгги икки кун давомида Япониянинг жануби-ғарбий қисмини ларзага келтираётган зилзила қурбонларининг умумий сони 31 кишига етди. Бу ҳақида 16 апрель куни Кумамото префектурасига саосланиб ТАСС нашри хабар берди.

Берилган маълумотларга кўра, 2 мингдан ортиқ киши шифохонага етказилган, улардан 170 нафари оғир аҳволда.

Ўтган тунда Япониянинг жануби-ғарбий қисмида кетма-кет зилзилалар рўй берди, уларнинг магнитудаси 7,3 баллни ташкил қилди. Бу табиий офат кўплаб вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Кюсю жануби-ғарбий ороли мана иккинчи кундирки, кучли ер силкинишларидан азоб чекмоқда. Япония метеорологик марказининг маълумотларига кўра, афтершок ҳолатлари яна бир неча кун давом этиши мумкин.

Кюсю оролида қутқарувчилар ишлашмоқда. Метеорологларнинг прогноз қилишларича, шанба куни кечқурун Япониянинг жануби-ғарбига сел келади, бу қутқарув операциясини янада қийинлаштиради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар