Япониянинг жануби-ғарбида юз берган кучли зилзилалар оқибатида қурбонлар сони 41 кишига етди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Қутқарувчилар ва ҳарбийлар жабрланган ҳудудлар аҳолисига ёрдам бермоқдалар. Қутқарув операцияси кучли ёмғирлар ва тоғли ҳудудда ер кўчиши билан мураккаблашган.

Таъкидланишича, фожиа жойида юз минглаб одамлар чироқсиз ва сувсиз қолмоқдалар. Жароҳатланганларнинг умумий сони 1,5 мингдан ошиб кетди.

Аввалроқ, Кумамото префектураси полицияси маълумотларига кўра, 2-зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. Икки кун ичида, яъни 15 ва 16 апрелда ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етган.