Сўнгги кунларда тармоқда газли ичимликларнинг идишларидан желе тайёрлашаётгани ҳақидаги ғаройиб видеолар тарқалиб кетди. Бундай ширинликни тайёрлаш осон бўлиб, ундан олинадиган таасуротлар жуда ҳам ажойиб. Kun.uz ғаройиб желе ширинлигини қандай тайёрланишини усулини кўриб чиқди.

Желе

Биринчи натижа ҳақида:

AwesomeDisneyToys канали жойлаштирган желенинг тайёрланиш жараёни ҳақидаги видеоқўлланмани ўн миллион тармоқ фойдаланувчилари томоша қилди. Ширинликнинг тайёрланиш рецепти ҳар доим жуда оддий бўлган: идишдаги ичимликни бирон-бир бошқа идишга солиб, унга желатин қўшиш керак.
Шундан сўнг, суюқликни қайта ўз идишга солиб, музлатгичга қўйиш керак ва ичимлик қотиши учун бир оз вақт кутиш лозим. Барчаси тайёр бўлганда, шишани кесиш керак ва ичидаги желени чиқариб олиш лозим. Ҳосил бўлган ширинлик устига шиша қопқоғини қўйиб, этикеткасини ёпиштириб қўйиш мумкин.

Қуйидаги “Фанта” желеси видеосида ширинлик қотганида идишдан олиш осон бўлиш учун шишанинг бир тарафи кесиб, изолента билан ёпиб қўйилган. Қандолатчи сув билан саккиз қопча желатинларни суюлтириб, газли ичимлик билан аралаштирди. Кейин эса ичимлик идишига солиб, музлатгичга қўяди.

Энг муҳими желенинг ранги оригинал ичимликнинг ранги билан бир хил бўлиши лозим. Қуйида “Кока-кола” ичимлиги учун қўлланма:

Бу ерда эса Mountain Dew идиши шаклидаги желе:

“Спрайт”нинг чуқурчали идишига ўхшатиб ширинлик тайёрласа бўлади:

Икки литрлик “Пепси” идишидаги тортга нима дейсиз?

Камалакли желе

Баъзан таом рангига мувофиқ, идиш ичидаги ичимлик рангидек камалак жилоли желени тайёрлаш мумкин. Бунинг учун озиқ-овқат бўёқлари керак бўлади.

Шоколад

“Кола”нинг идиши инсонларни яна бир бошқа пазандалик тажрибаларини ўтказишга илҳом бағишлади. Мисол учун, мана бундай шаклда конфет начинкали шоколадлар тайёрлаш мумкин.
“Шоколадли кола”ни тайёрлаш жуда осон – шунчаки эритилган шоколадни газ остида қолган тоза идишга қуйилади ва қопқоғи ёпилиб, шоколад бутун шиша юзаси бўйлаб ёйилиши учун турли томонларга чайқатилади. Кейин идиш ичидаги маҳсулотни совутиш лозим. Шундан сўнг шоколадли масса ичига ширинликларни сепиб, сўнгра ёрлиқ ва қопқоқни олиб ташлаш керак.

Тортлар

Одамлар “Кока-кола” идишидан ҳаттоки, тортларни ҳам тайёрлашмоқда. Улар аввалига юқорида қайд этилганидек, шоколадли массани тайёрлашади, кейин унга оқ крем ва бисквитни жойлашади. Бу қийин жараён эмас. Идишнинг ёрлиғи жойлашган жойни тешиб, секингина начинкани қўшиш керак бўлади. Тешилган жойни эса шоколад қириндиси ёки суюлтирилган шоколад билан беркитиб, қуриганидан сўнг, ёрлиқни яна ёпиштириб қўйиш мумкин. Қарабсизки, торт тайёр.

Агарда уйингизда “Кола” идишлари бўлмаса, ранжишга ҳожат йўв. Тортни мана бундай қилиб тайёрласа ҳам бўлади: