AFP: Эфиопияда қуролли ҳужум оқибатида 140 га яқин одам ҳалок бўлди

Жаҳон 17 Апрель 2016 384

Эфиопиянинг жануби-ғарбидаги Гамбела шаҳрида (Жанубий Судан чегарасидан 50 км узоқликда жойлашган) қуролли ҳужум оқибатида 140 га яқин одам ҳалок бўлди. Бу ҳуқда 17 апрелда AFP ахборот агентлиги хабар берди.

"Мурле (Суданнинг 230 мингга яқин аҳолиси бўлган, асосан Жанубий Судан ва Эфиопия билан чегарадош бўлган ҳудудларда яшайдиган элат) Гамбела шаҳрида қуролли босқинчилик содир этди, бунинг оқибатида 140 га яқин одам ҳалок бўлди. Бундан ташқари, кўпчилик ўғирлаб кетилган", деб маълум қилди Эфиопия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Тевольде Мулутега. "Бизнинг қуролли кучлар вакиллари босқинчиларни тақиб қилиши натижасида уларнинг кўпчилиги ўлдирилди", деб айтди дипломат.

Дипломатнинг айтишича, "чорвачилик кучли ривожланган Эфиопиянинг Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудларига бундай босқинчиликлар кўплаб содир этилади". "Бу ҳужумгача мурле элати томонидан бундай ҳужумлар бўлганди. Улар чорвани ўғирлаш мақсадида ҳужум қилади. Бироқ, шубҳасиз, бундай катта кўламдаги ҳужум ҳали бўлмаганди", деб айтди Мулутега.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар