Apple компанияси 2015 йилда эски айфон ва компьютерлардан 999,7 кг олтин олди, бу олтиннинг қиймати 40 млн долларни ташқил қилади, деб ёзмоқда Business Insider нашри.

Компания ўз маҳсулотларини қайта ишлаш йўли билан деярли бир тонна олтин олгани компаниянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари ҳақидаги ҳар йиллик ҳисоботида айтилган.

Ҳаммаси бўлиб Apple эски қурилмаларидан 27,5 минг тонна қимматли моддалар, жумладан пўлат, алюминий, шиша олишга муваффақ бўлган.

Fairphone ташкилоти маълумотларига кўра, смартфонлар ичидаги деталларда ўртача 30 миллиграмм олтин сақланади.

Apple ҳар йили олтин сақловчи миллионлаб айфонлар, компьютерлар ва бошқа қурилмаларни қайта ишлайди.

Эҳтимол, қайта ишлашга бир нечта олтиндан ишланган Apple Watch соатлари ҳам юборилган бўлиши мумкин, уларнинг ҳар бирида 50 граммдан кўпроқ олтин бор.